Bosh sahifa Jahon 30 yillik alam
Jahon
Jamiyat

30 yillik alam

  • 29.10.2024 / 10:29
  • 898
  • 0
111

Аргентина 1994-йилда Буенос-Айресдаги яҳудийлар жамияти биносини портлатишда айбланган Жанубий Америкадаги Ҳизбуллоҳ етакчиси деб ҳисобланган шахсни ҳибсга олиш учун Интерпол ордерини сўрайди — мамлакат мудофаа вазири Патрисия Буллрих.

Ҳусайн Аҳмад Каракий 86 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлашдан ташқари, 1992-йилда Исроил элчихонасида 29 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлашга ҳам алоқадорликда айбланмоқда.

Буенос-Айрес Ҳералд хабарига кўра, "Биз ҳозир Ливанда бўлиб турган ушбу жиноятчига нисбатан қизил огоҳлантиришни (Интерполдан) талаб қиламиз", деди Буллрих матбуот анжуманида.

"Шунингдек у сўнгги йилларда Перу, Боливия ва Бразилияда камида учта ҳужумга уриниш учун жавобгардир", деди у. Мудофаа вазирига кўра, Караки Ҳизбуллоҳнинг Лотин Америкасидаги олий зобитидир. У кўплаб мамлакатларда тахаллуслардан фойдаланиб, баъзан Венесуэладаги ўта тартибсиз мудофаа режим ёрдами билан таъқиблардандан қутулган.

Iqtibos, qiziqarli ovozli va media maqolalar - Telegram kanalimizda!

So'ngi Muharrir tanlovi Media Yangiliklar